Ўзбекистон бош давлат меҳнат инспектори тайинланди
Абдукаримов Абдусамат Абдусалом ўғли Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
А.Абдукаримов 1993 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2018 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Тайинловга қадар мазкур вазирликнинг Юридик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Инспекция бошлиғи бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси бош давлат меҳнат инспектори ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter