Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон – Беларус соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон – Беларус соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27-29-ноябр кунлари Белорус Республикасида «Ўзбекистон – Белорус тиббиёт форуми» бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда. Ўтказилган анжуман эса бунинг ёрқин амалий исботи бўла олади.

Халқаро форумда иккала давлат соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи мутахассислар, тиббиёт олийгоҳлари раҳбарлари иштирок этди. Минскдаги Республика саройида бўлиб ўтган анжуманда икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирликлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари, тиббиёт олийгоҳлари, вилоят, туман ва шаҳар соғлиқни сақлаш муассасалари ўртасида турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 100 дан ортиқ меморандум ва келишувлар имзоланди.

Жумладан, форум доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети Беларус давлат тиббиёт университети билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Якунда эса СамДТУ ректори Жасур Ризаев Беларус Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг ёрлиғи билан тақдирланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг