Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган 9 ой давомида 46 минг 153 нафар бемор телемедицина орқали консультация қилинди

Ўтган 9 ой давомида 46 минг 153 нафар бемор телемедицина орқали консультация қилинди

Фото: ССВ

Жорий йил юртимиздаги барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг 211 та ҳудудий филиаллари ва йўналиш бўйича илмий-услубий ёрдам кўрсатувчи бўлим ва диспансерларида телемедицина алоқаси йўлга қўйилди.

Бу борада рақамларни таҳлил қилсак, 2021 йилнинг ўтган 9 ойи давомида телемедицина орқали 11 минг 46 маротаба онлайн маслаҳатлар ўтказилиб, 46 минг 153 нафар бемор консультация қилинди.

Бундан ташқари,

3412 та онлайн консилиумлар;

493 та семинар;

689 та онлайн мастер класс дарслари;

234 та онлайн намойишли жарроҳлик амалиётлари ташкил этилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, телемедицина бир қатор афзалликларга эга бўлиб, у орқали бемор ва шифокор ўртасидаги масофа ҳамда даволаш харажатлари сезиларли даражада қисқаради.

Шунингдек:

мазкур амалиёт малакали шифокорлар кам бўлган узоқ ва чекка ҳудудларда тўғри ташхисни белгилаш ва беморга юқори сифатли даволашни белгилашда муҳим рол ўйнайди;

ҳудудларда кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этади;

чет элга чиқиш заруриятисиз масофавий таълим олиш ва шифокорлар малакасини ошириш имконини беради;

юқумли касалликларни даволашда тиббиёт ходимларининг касалликни юқиши хавфини минималлаштиради;

дунёнинг исталган нуқтасида бўлган мутахассислар иштирокида мураккаб операцияларни амалга ошириш имконини беради;

нодир касалликлар учун тўғри ташхис қўйиш ва тўғри даволанишни белгилаш имкониятини яратади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда телемедицина соҳасини ривожлантириш доирасида шу йил Европанинг нуфузли Роберт Кох институти ҳамда Шарите клиникаси вакилларидан иборат Германия делегацияси Ўзбекистонга ноёб телемедицина роботини тақдим этган эди.

Натижада Тошкент ва Берлиндаги шифокорлар ўртасида тўғридан-тўғри маълумот алмашинуви имконияти яратилди. Ваҳоланки, бугунги кунга қадар чет эл мутахассислари билан видеоконференцалоқа орқали боғланиб, беморнинг таҳлил натижалари тақдим этилар ва унга кўра уларда бемор тўғрисида тасаввур пайдо бўларди.

Айни пайтда мазкур ускуна Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида фойдаланилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг