Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқдаги хонадонга эчкиэмар кириб қолди

Олмалиқдаги хонадонга эчкиэмар кириб қолди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида яшовчи Исроиловлар оиласидан мурожаат келиб тушган.

Мурожаат бориб ўрганилганида фуқаро Сирожиддин Исроиловнинг уйига бир бош дала эчкиэмари кириб қолгани ва унга ҳеч қандай жароҳат етказилмагани маълум бўлган.

Эчкиэмар саломатлиги яхши бўлганлиги сабабли аҳоли яшаш жойидан узоққа, улар яшаши учун мос келадиган ҳудудга қўйиб юборилган.

Экология вазирлигининг эслатишича, хонадонингизга Қизил китобга киритилган, ноёб, йиртқич жониворлар кириб қолса ёки шу ҳолатга гувоҳ бўлсангиз вазирлик ёки вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг