Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво: янги ҳафтада совуқ қайтиши прогноз қилинмоқда

Об-ҳаво: янги ҳафтада совуқ қайтиши прогноз қилинмоқда

Фото: Xabar.uz

21-23 декабрь кунлари республика ҳудуди бироз совуқроқ ҳарорат кутилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур ҳаво тўлқин декабрь ойи биринчи ўн кунлиги охири ва иккинчи ўн кунлик бошларидаги каби аномал совуқ ҳаво тўлқини эмас.

Ушбу ҳаво тўлқини жанубда ҳароратни кундузлари +10 даража, шимол, Бухоро ва Навоий вилоятларида +3 +5 даража илиқ, республиеанинг бошқа вилоятларида эса +8 даражага кўтарилишини келтириб чиқаради.

Бу совуқ ҳаво тўлқини ҳароратни бугунги кун ҳароратидан 2-3 даража паст бўлишини таъминлайди.

20 декабрь куни Қорақалпоғистонда, 21-22 декабрь кунлари тоғларда қор ёғиши мумкин.

Ҳозирча мутахасислар прогнозида келаётган беш кунликда республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда декабрнинг бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетди. Ой ўртасига келиб, совуқ антициклон минтақадан чиқиб кетгач, бироз илиқ иқлим шароити унинг ўрнини эгаллади, ҳарорат 18 даражагача исиди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг