Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Низоли уй эгасини топди

Низоли уй эгасини топди

Не-не орзу ният билан пул йиғиб, уй-жой қиламан деб ер олсангизу, у ерга борганингизда бошқа одам яшаётган бўлса? Қизиқ ва асабни бузадиган ҳолат шундай эмасми?

Ю.Исроилова билан ҳам шундай ҳолат юз берди. 2020 йилда Қарши туман ҳокимининг қарорига асосан туман ҳудудидан ер олди, у ердан хабар олишга борганида эса, у жой қисман одам яшайдиган ҳолатга келтирилган ва одамлар яшаб келаётган эди. Нима бўлганини сўраганда эса, улар даъвогарнинг турмуш ўртоғидан сотиб олганини важ қилишди, аммо уларнинг ерга эгалиги ҳақида бирор ҳужжати йўқ эди. Ўртада низоли вазият юзага келди, бу низо 3 йил давом этди.

2023 йилнинг 14 март куни Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туман суди даъвогар Ю.Исрооилованинг жавобгар Р.Элмуродовга нисбатан низоли уй-жойдан мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги даъво аризасини кўриб чиқди ва даъвони қаноатлантирди.

Р.Элмуродовни даъвогарга тегишли бўлган Қарши туман, Кат МФЙ, Чоргумбаз қишлоғидаги уйдан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қарши туман бўлимига 2023 йил 17 апрель куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб тарафларга маълум қилинган.

Шунингдек, давлат ижрочиси томонидан қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан низоли уй-жойдан ўз ихтиёри билан чиқмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиши учун тегишли қарор қабул қилинган.

Бюро ходимларига қаттиқ қаршиликлар бўлишига қарамай, жавобгар уй-жойдан чиқарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг