Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ниғматилла Йўлдошев тожикистонлик ҳамкасби билан учрашди

Ниғматилла Йўлдошев тожикистонлик ҳамкасби билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Тожикистон Республикаси Бош прокурори таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги Бош прокуратура делегацияси Тожикистон Республикасига ташриф буюрди.

Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев ва Тожикистон Республикаси Бош прокурори Ю.Раҳмон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Конструктив мулоқот давомида томонлар идоралараро муносабатлар, шунингдек икки давлат чегара олди ҳудудлари прокуратуралари ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Бош прокурор Н.Йўлдошев ўзаро манфаатли шериклик тамойилларига асосланган икки мамлакат прокуратура органлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик ижобий динамика касб этаётганлигини таъкидлаб, 2022-2023 йилларга мўжалланган Бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорлик дастури бунга яққол мисол бўлишини айтиб ўтди.

Учрашув конструктив мулоқот, ўзаро тушуниш, ишчанлик ва дўстона руҳда бўлиб ўтди, унинг якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг