Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда ўн мингдан зиёд қонунбузилишлари аниқланди

Навоийда ўн мингдан зиёд қонунбузилишлари аниқланди

Навоийда ўтган йил давомида жами 10 553 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилди.

Ҳолат давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ўтказилган мониторинг ва таҳлиллар натижасида аниқланди, дея «Xabar.uz»га маълум қилмоқда вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Элдор Баҳодиров.

Аниқланган ҳолатларнинг 10 283 таси белгиланган муддатга амал қилмаслик, 223 таси мурожаатларни асоссиз рад этиш ва 47 таси бошқа қонунбузилишларга тўғри келган. Улар юзасидан ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг 30 нафар мансабдор шахслари ва масъул ходимларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган. Шу жумладан, ваколатли органларга 126 та тақдимнома, 139 та огоҳнома киритилиб, 120 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган. 2 нафар масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

«Биргина жорий йилнинг мос даврида «Навоий сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятнинг давлат хизмат кўрсатиш фаолияти ўрганилганда, жами 24 та ҳолатда мурожаатларни ўрганиб чиқиш муддатлари бузилган. Муҳим вазифаларни амалга ошириш ишлари лавозимдорларнинг эътиборсизлиги билан уч кунга кечиккан. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш масаласида одамлар азият чекишган. У хоҳ лавозим эгаси, хоҳ оддий ходим аҳоли норозилиги сабаб бўлса, бундай қонунбузарларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилади»,— деди Элдор Баҳодиров.

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг