Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги туғуруқ бўлими тартибга келтирилди

Намангандаги туғуруқ бўлими тартибга келтирилди

Фото: ССВ

Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимидаги палаталардан бирида ўрин-жойлар санитар-эпидемиологик талабларга риоя этилмаган ҳолда жойлаштирилгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу видеотасвирларда Чортоқ туман туғуруқ комплексидаги бир кунлик навбатчилик ҳолати акс этган бўлиб, воқеа жорий йил 27 сентябрь куни кузатилган.

Таҳлилларга кўра, шу йилнинг ўтган 9 ойида 50 ўринли туман туғуруқ бўлимида 3700 нафардан ортиқ ҳомиладор аёл фарзандли бўлган. Муассасада жорий йил сентябрь ойига қадар кунига ўртача 13 та туғуруқ амалга оширилган бўлиб, бу давр оралиғида шифохонанинг ортиқча юклама билан ишлаши деярли кузатилмаган.

Бироқ сентябрь ойида кунлик туғилишлар сони ўртача 20 тага ортиб кетгани боис, шифохонада ўрин-жой етишмаслиги юзага келган.

«Олиб борилган ўрганишлар натижасида юқоридаги муаммони тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган. Яъни тиббиёт бирлашмасидаги самарасиз ишлаётган стационар ўринлар ҳисобидан туғуруқ бўлими учун қўшимча яна 20 та, жами 70 та ўрин-жой ажратилди.

Айни пайтда муассасада ҳомиладор аёлларга санитар-эпидемиологик талабларга тўла жавоб берадиган шароитда сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг