Наманганда руҳий носоғлом йигит 10 ёшли болага куч ишлатди

Жорий йилнинг 30 август куни соат 13:30 ларда Наманган тумани Қирғизқўрғон маҳалласида яшовчи фуқаро ҳеч бир сабабсиз туманнинг Бўстон маҳалласида ота-онаси қарамоғида яшовчи 5-синф ўқувчисини уриб, унга тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Суриштирув ишлари давомида болани калтаклаган 24 ёшли йигит 2006 йилдан буён Тўрқўрғон туманига қарашли руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туриши маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳурматли ота-оналар вояга етмаган фарзандингизга эътиборли бўлинг. Уларни уйингиздан узоқ ҳудудларда ёлғиз ҳаракатланишига йўл қўйманг!», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter