Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда навбатсиз ҳажга юбораман деб 76 миллион сўм пора олган маҳалла раиси қўлга тушди

Наманганда навбатсиз ҳажга юбораман деб 76 миллион сўм пора олган маҳалла раиси қўлга тушди

Фото: «Google.com»

«Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи уч нафар меҳнат фахрийси муқаддас ҳаж ибодатига пора бериб бормоқчи бўлди», — деб ёзмоқда ЎзА.

Маълум бўлишича, қисқа муддат тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида раис лавозимида ишлаган 34 ёшли К.М исмли шахс меҳнат фахрийларига «Сизларни навбатсиз ҳажга юбораман, пойтахтдаги юқори идораларда ишончли одамим бор», деб ваъда бериб, улардан 76 миллион сўм миқдоридаги пулни олади. Бу, албатта ўзининг «холис хизмати»дан ташқари, яъни банкка тўланадиган маблағ эди.

«Уддабурон» раис ҳар бири 22 миллион 690 минг сўм пулни Миллий банкнинг туман филиалига топширгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, уларнинг қўлига тутқазади.

Кўп ўтмай К.Н.нинг катта миқдордаги маблағни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани фош бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг