Наманганда ҳокимлик ходимлари учун махсус кийим жорий этилди
Наманган вилояти ҳокимлигида янги тажриба йўлга қўйилди. Унга кўра, ҳокимлик аппарати учун махсус кийим-бош тайёрланиб, халқ билан мулоқот қилиш чоғида ва турли тадбирларда ана шу хизмат кийимидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»нинг Намангандаги мухбири вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб хабар берди.
Ушбу тажрибадан кўзланган мақсад, бу орқали вилоят ҳокимлигининг махсус имижини шакллантириш. Энди аҳоли махсус кийим-бошлардаги ҳокимлик ходимларини осон таниб олиши ва мурожаат қилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter