Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган шаҳри таркибидаги янги туманга ҳоким тайинланди

Наманган шаҳри таркибидаги янги туманга ҳоким тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 ноябрдаги қарорига мувофиқ Наманган вилояти Наманган шаҳри таркибида Давлатобод тумани ташкил этилганди.

Бунга қадар Наманган вилояти ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Анвар Тожимирзаев ушбу туман ҳокими этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Давлатобод тумани таркибига Наманган шаҳрининг «Юксалиш», «Наврўз», «Нуробод», «Гулшан», «Орзу», «Порлоқ», «Навбаҳор», «Мустақиллик», «Тўқувчи», «Умид», «Янги тонг», «Халқлар дўстлиги», «Давлатобод», Қуйи Ғирвон», «Юқори Ғирвон», «Ўрта Ғирвон», «Боғ», «Элобод», «Гулобод», «Ирвадон», «Шишаки», «Қуйи Ровустон», «Ўрта Ровустон», «Юқори Ровустон» ва «Елхон» маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудлари ўтказилиши назарда тутилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг