Наманган ДХМ жамоаси меҳрибонлик уйи қизларини табриклади (фото)
8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабат билан Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси жамоаси Наманган шаҳридаги 26-сонли Меҳрибонлик уйида меҳмон бўлдилар.
Тадбир авалида сўзга чиққанлар мазкур даргоҳда тарбия топаётган қизларни байрам билан қизғин муборакбод этиб, турли-туман совғалар улашдилар.
Аёл – борлиқ кўзгуси. Унинг гўзаллиги оламни чароқон этади, чунки унинг нияти пок, ўзи пок. Шу боис уни авайлаб-асраган юртнинг келажагини порлоқ деб нақл қилишади. Шу маънода, буни Ўзбекистонимизга ва унинг бири-биридан латофатли, оқила ўзбек аёлию қизларига нисбат қилсак, хато бўлмайди. Бу бежиз эмас. Меҳрибонлик уйида ҳам меҳнатдан бахти очилган қизлар жуда кўп. Уларнинг орасида қанчадан-қанча ҳунарманд, чевар турли-туман касбларни қунт билан ўрганиб, бир биридан нафиc, бежирим либослар, турли таомлар тайёрлайдиган қўли гул қизлар бор. Уларни бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида “Ораста қизлар” тўгараги ҳам ташкил этилган. Бу ерда қизлар пазандачилик, чеварчилик, бичи-тикиш сир-асрорларини ўрганмоқдалар. Кутилмаган ташриф ва улага улашинган совға-саломлардан барчалари бирдек мамнун бўлдилар.
Меҳмонларнинг бугунги ташрифидан жуда ҳурсанд бўлдик. Бизга олиб келинган совғалардан мамнунмиз. Бизга билдирилган ишонни оқлаб, юртимиз ривожига муносиб хисса қўшамиз. “Рўзғор мактаби” учун керак бўладиган уй-рўзғор буюмларини олиб келишганидан қувондик барчаларига раҳмат айтамиз"- дейди меҳриболик уйи тарбияланучиси Шоира Машрапова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter