Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган: 250 фуқародан 200 нафари камчиқим тўйга рози

Наманган: 250 фуқародан 200 нафари камчиқим тўйга рози

Наманганда ФҲДЁ  бўлимлари томонидан ҳам фуқароларга хизмат кўрсатиш санитария ва гигиена талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, тўй ва бошқа маросимларни камчиқим, карантин талаблари асосида ўтказиш бўйича тарғибот қилинмоқда. 

Бунинг натижасида пандемия даврида никоҳдан ўтган 250 нафар фуқаронинг 200 нафар камчиқим тўй қилишга розилигини билдирди.

Қўшимча сифатида такидлаш жоиз, Наманган вилоятининг туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2020 йилдан хозирга қадар 41 028 та хизмат кўрсатилди.

Карантин даври бўлишига қарамай 15.778 нафар фуқарога туғилиш, 2.860 нафар фуқарога ўлим ҳамда 1.244 нафар фуқарога никоҳ гувоҳномалари топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг