Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мустақиллик майдонидаги мемориалга афғон урушида ҳалок бўлганларнинг исмлари киритилди

Мустақиллик майдонидаги мемориалга афғон урушида ҳалок бўлганларнинг исмлари киритилди

Фото: «Sputnik»

Бугун, 2 февраль куни Республика «Ветеран» фахрий жангчилар ва ногиронлари уюшмаси ташкил топганининг 25 йиллиги ва собиқ иттифоқ қўшинининг Афғонистондан чиқарилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Тошкентда фахрий жангчилар учун байрам дастури бўлиб ўтди. Бу ҳақда ёзувчи ва афғон уруши қатнашчиси Наби Жалолиддиннинг сайтида хабар берилди.

Мустақиллик майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланган тадбирларни Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов очиб берди. Шунингдек, Россия, Украина, Грузия, Арманистон, Молдова, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатлардаги фахрий жангчилар уюшмалари вакиллари ҳам иштирок этди.

Бундан ташқари, бугун афғон урушида ҳалок бўлган 1515 нафар инсоннинг исмлари Мустақиллик майдонидаги мотамсаро она мемориалига киритилди. Худди шу куни «Туркистон» саройида байрам концерти ташкил этилди ва бу тадбирга республиканинг барча вилоятларидаги уруш фахрийлари таклиф этилди.

Расмий маълумотларга кўра, 1979 йилдан 1989 йилга қадар Афғонистонда бўлиб ўтган ҳарбий ҳаракатларда 65 минг нафарга яқин ўзбекистонликлар иштирок этган. Улардан бир ярим мингга яқини ҳалок бўлган, 2,5 мингга яқини эса жароҳат олиб, бир умрга ногирон бўлиб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг