Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди

Муфтий Усмонхон Алимов вафот этди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов бугун, 15 август куни 71 ёшида вафот этди.

Муфтий сўнгги пайтларда Москвада даволанаётган эди. У ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олаётган эди.

Xabar.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.


Маълумот ўрнида, Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилояти Иштихон туманида таваллуд топган. 1982-1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983-1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989-1990 йилларда эса Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида таҳсил олган.

Усмонхон Алимов ҳазратлари Пайариқ туманида жойлашган Имом Бухорий номидаги жоме масжидида 1980-1982 йилларда имом-ноиб, 1987-1989 йилларда, сўнгра яна 1990-2006 йиллар мобайнида ушбу масжиднинг имом-хатиби сифатида фаолият юритган.

2000-2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, бош имом-хатиби бўлиб меҳнат қилган. 2006 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаб келаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг