Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муфтий Усмонхон Алимов даволаниш муолажасини олаётгани маълум қилинди

Муфтий Усмонхон Алимов даволаниш муолажасини олаётгани маълум қилинди

Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломатликлари тўғрисида турли асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқатилаётгани кузатилмоқда, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарида.

Маълум қилинишича, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломатликларини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажалари амалга оширилмоқда. Малакали тиббиёт мутахассислари ва шифокорлар томонидан ҳазратнинг соғлиқлари мунтазам кузатиб борилмоқда ҳамда даволаниш босқичлари ўтказилмоқда.

«Аллоҳ таолога шукрки, айни пайтда муфтий ҳазратларининг сиҳатлари барқарордир», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг