Мўйноқда узоқдан қатновчи ўқувчиларга велосипед берилди
Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида бугун ОАВ вакиллари Мўйноқ шаҳрида бўлишди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан олис худудлардан қатновчи ўқувчилар учун транспорт воситаларини йўлга қўйиш топшириғи берилган эди. Ушбу ташаббус доирасида Мўйноқ туманида ўқувчиларга велосипедлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ва прокуратура бош бошқармаси ҳомийлигида 50 та велосипед ўқувчиларга топширилди. «Xabar.uz» мухбири томонидан маълум қилинишича, велосипедлар уч километр ва ундан узоқ масофада истиқомат қиладиган ўқувчиларга топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter