Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молия вазирлигида бўшатишлар: аслида қанча амалдор ва кимлар ишдан олинган?

Молия вазирлигида бўшатишлар: аслида қанча амалдор ва кимлар ишдан олинган?

Фото: «Vlast.kz»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида молия вазирлиги фаолиятини кескин танқид қилганди. 23 декабр куни эса вазирликнинг 50 нафар ходими ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.

Аниқланишича, молия вазирлиги тизимидаги жиддий камчиликлар, ҳаддан ташқари бюрократия ҳолатлари, айниқса, давлат молиявий назорати ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари ва тизимдаги бошқа йиғилиб қолган салбий ҳолатлар сабабли кадрлар қисқартируви кузатилган.

ЎзАнинг хабарига кўра, вазирлик марказий аппаратидан 2 нафар бош бошқарма бошлиғи, 2 нафар бош бошқарма ўринбосари, 4 нафар бошқарма бошлиғи, 1 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, 3 нафар бўлим бошлиғи ҳамда 4 нафар ходим, жами 16 киши эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бугунги кунга келиб буларнинг сафига 8 киши қўшилган ва бу рақам 24 тани ташкил этади.

Жумладан, Ғазначилик бошлиғи ўринбосари — Амалиёт бошқармаси бошлиғи Ф.Нурмуҳамедов, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи Ш.Хайдаров, Саноатнинг базавий тармоқлари ва ёқилғи-энергетика мажмуи молияси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А. Абдуллаев, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Агзамов, Солиқ ва божхона-тарифи сиёсати бошқармасининг бошлиғи И.Голишева, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси Ташкилий-услубий ишлар бўлими бошлиғи Б.Жумаев эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг