Қорақалпоғистонда Миллий гвардия ходимларига янги унвонлар берилди
Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасида офицер ва сержантларга тантанали равишда навбатдаги ҳарбий унвонларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Бу ҳақда МГ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев сўзга чиқиб, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини асраш, хавфсизлигини таъминлаш йўлида кўрсатган фидойиликлари учун уларга миннатдорлик билдирди.
Шундан сўнг ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонларни бериш тўғрисидаги қўмондон буйруғи ўқиб эшиттирилди. III даражали сержант унвонига эга бўлган 12 нафар ҳарбий хизматчилардан 10 нафарини ҳарбий қизларимиз ташкил қилган бўлса,16 нафар ҳарбий хизматчига офицер унвонлари берилди.
Хусусан, 1 нафарига навбатдаги «катта лейтенант», 11 нафарига навбатдаги «капитан» ва 4 нафарига навбатдаги «майор» ҳарбий унвонлари топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter