Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий гвардияга қабул тартиби эълон қилинди

Миллий гвардияга қабул тартиби эълон қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ҳарбий хизматга (хизматга) қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга мувофиқ, номзодларни ҳарбий хизматга (хизматга) қабул қилиш учун танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

а) номзодни дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, жисмоний тайёргарлик синови);

б) якка тартибдаги суҳбат;

в) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

г) психологик тест (номзоднинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш);

д) махсус текширув;

е) тиббий кўрик.

Қайд этилишича, эркак номзодлар – 178 сантиметр ва аёл номзодлар – 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак.

Номзодлар ўрганиш комиссияси котибига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

- анкета-маълумотнома;

- ўрта ёки ўрта махсус (касб-ҳунар) ёхуд олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);

- асли кўрсатилган ҳолда ҳарбий гувоҳнома нусхаси (эркак номзодлар учун).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг