Миллий гвардияда янги тайинловлар амалга оширилди
Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармаси Хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Жанговар, касбий ва жисмоний тайёргарлик бошқармасига раҳбарлар тайинланди.
Жумладан, подполковник Сирожиддинов Ғиёсиддин Рамзиддинович Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
У тайинловга қадар Қўриқлаш бош бошқармаси жамоат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, подполковник Усмонов Бахтиёр Шуҳратжонович Қўриқлаш бош бошқармаси Жанговар, касбий ва жисмоний тайёргарлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter