29 март. Биринчи газета, музлаган Ниагара, «Соса-Соla» сотувда, майя ёзуви сири ва бошқа муҳим воқеалар
Байрам ва муҳим саналар
- Қаҳрамонлар хотираси куни (Мадагаскар).
- Юридик хизмат мутахассиси куни (Россия).
- Ёшлар куни (Хитой).
- Боганда куни (МАР). Бартелеми Боганда — Марказий Африка Республикаси мустақиллиги учун кураш етакчиларидан бири.
Воқеа-ҳодисалар
- 168 йил (мил. авв.) — Биринчи газета (Рим, эълонлар тахтаси).
- 1461 йил — Таутон жанги. Англиядаги Қизил ва Оқ атиргуллар урушидаги энг қонли жанг.
- 1638 йил — швед лютеранлари европаликлардан биринчи бўлиб Делавэр (Америка)да доимий яшаш учун маскан қуришди.
- 1778 йил — инглиз капитани Жеймс Кук Ванкувер оролига қадам қўйган биринчи европалик бўлди.
- 1795 йил — немис композитори Людвиг ван Бетховен Венада илк концертини берди.
- 1848 йил — Ниагара шаршараси 30 соатдан ортиқ вақт тўхтаб қолди. Чунки Ниагара дарёси музлаб қолганди.
- 1867 йил — Англияда Шимолий Америкада Канадага асос солиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.
- 1873 йил — Лев Толстой «Анна Каренина» романини ёзишга киришди.
- 1886 йил — Иоганн Цукертортни енгган Вилгелм Стейниц шахмат бўйича биринчи жаҳон чемпионига айланди.
- 1886 йил — АҚШда «Соса-Соla» сотила бошланди.
- 1940 йил — Англия банки қалбакилаштиришдан юқори даражада ҳимояланган, орасидан ингича металл ип ўтказилган илк қоғоз пулларни чиқарди.
- 1947 йил — Мадагаскар тарихидаги энг йирик исёнлардан бири содир бўлди.
- 1955 йил — Москвада Ю.Кнозоров кандидатлик диссертациясини ҳимоя қилди (унга бир йўла фан доктори даражаси берилди). У майя халқи ёзувларини ўқий олганди.
- 1961 йил — Вашингтонликлар (пойтахтликлар) ҳам АҚШда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишди.
- 1967 йил — Биринчи француз атом сувости кемаси сувга туширилди.
- 1973 йил — Ветнам уруши тугади.
- 1974 йил — АҚШнинг «Mariner 10» космик аппарати Меркурий сайёрасини суратга олди.
- 1974 йил — Хитойнинг Сиан шаҳри атрофида икки минг йил аввал кўмилган «Терракот армия»ни маҳаллий аҳоли тасодифан топиб олди.
- 1998 йил — Лиссабонда Европадаги энг узун кўприк очилди.
- 2010 йил — Москва метросига террорчилар хуружи.
Таваллуд кунлари
- 1561 йил — Санторио Санкториус, италян шифокори, анатом, физиолог, биринчи бўлиб термометр ва томир уришини ўлчагични ишлатган (1636 йили в.э.).
- 1629 йил — Алексей Михайлович, рус шоҳи (1676 йили в.э.).
- 1790 йил — Жон Тайлер, АҚШнинг 10-президенти (1862 йили в.э.).
- 1805 йил — Эжен Шнайдер, француз тадбиркори, дунёда биринчи бўлиб буғда ҳаракатланувчи локомотив ва пароходни қурган.
- 1918 йил — Сэм Уолтон, америкалик тадбиркор, «Walmart» тармоғи асосчиси (1992 йили в.э.).
- 1957 йил — Кристофер Ламберт, француз киноактёри.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter