«Махсустранс» 1 февралдан чиқинди ташиш нархини оширади
Қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш тарифи 2019 йил 1 февралдан ошади. Бу ҳақда «Махсустранс» хабар берди.
Тарифлар қуйидаги суммани ташкил қилади:
1. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш — жисмоний шахслардан:
- бир киши учун бир ойга — 4500 сўм
2. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш:
- бюджет ташкилотларидан 1 м3 учун — 53989,56 сўм;
- хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1м3 учун — 53986,56 сўм;
- Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш:
- бюджет ташкилотларидан 1 тоннасига — 20174,12 сўм;
- хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 тоннасига — 20174,12 сўм;
- НД-310 русумли автомобилларда чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод ЧКЮШ) «Оҳангарон» чиқиндихонасигача олиб бориш 1 тоннаси учун – 15015,8 сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter