Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Махсус самолёт Польшага учиб кетди

Махсус самолёт Польшага учиб кетди

Тошкентдан парвоз қилган «Uzbekistan Airways» АЖ махсус самолёти Тошкент вақти билан соат 12:45 да «Катовице» аэропортига қўнади, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги. Ушбу самолёт бугун Польшадан биринчи гуруҳни Ўзбекистонга олиб қайтиши кутилмоқда.

Украинанинг «Краковец» назорат ўтказиш пункти орқали фуқароларимиз ўтказилишини тезлаштириш мақсадида 7 та автобус ижарага олинган. Улар кўмагида шу пайтгача Украина-Польша чегарасига 11 марта қатнов амалга оширилган.

Айни пайтга қадар Ўзбекистоннинг 560 нафардан кўпроқ фуқароси Польша давлат чегарасини кесиб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг