Марказий Осиёда силга чалинганлар сони ҳар йили 300 минг кишига кўпаймоқда
Марказий Осиё мамлакатларида сил (туберкулёз)га чалинганлар сони ҳар йили 300 минг кишига ортмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Қирғизистондаги шўъбаси раҳбари Назира Ортиқова маълум қилди.
Ортиқовага кўра, агар вақтида ёрдам кўрсатилмаса, силга чалинган ҳар ўнинчи инсон ўлимга маҳкум.
«Сил касаллигидан азият чекаётганларнинг аксарияти — ВИЧ ёки гепатитга чалинган инсонлар. Бундай ҳолатда силнинг ривожланиши 40 карра кучайиб кетади. Минтақада фақат Қирғизистонгина бу касалликка қарши муносиб курашмоқда. Учта мисол келтираман: биринчидан, бу касалликка қарши қурашиш бўйича миллий режа ишлаб чиқилган, ҳамма мамлакатлар ҳам Қирғизистон каби дори-дармонга пул ажратишга қодир эмас ва донорларга муҳтож, Қирғизистонда касалликни аниқлашнинг янги усуллари жорий этилган. Ҳатто Қозоғистонда ҳам бундай имконият йўқ. Қозоғистонлик мутахассислар Қирғизистонга ўқишга келишмоқчи», — деди Назира Ортиқова матбуот анжуманида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter