Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кулгу устаси Мамасиддиқ Шераев вафот этди

Кулгу устаси Мамасиддиқ Шераев вафот этди

Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика Аския ва қизикчилик санъати маркази асосчиси, Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти Шераев Мамасиддиқ Қамчибоевич 77 ёшида вафот этди.

У 1999 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2021 йил Дўстлик ордени соҳиби бўлган.

2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Xabar.uz жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига таъзия изҳор этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг