Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки юздан зиёд эркак зўравонликдан ҳимоя сўраб мурожаат қилди — Маҳалла вазирлиги

Икки юздан зиёд эркак зўравонликдан ҳимоя сўраб мурожаат қилди — Маҳалла вазирлиги

Реабилитация марказларига зўравонликдан ҳимоя сўраб 209 нафар эркак мурожаат қилган. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилором Қўзиева хабар берди. 

Ҳозирги кунга қадар реабилитация марказларига 4200 дан ортиқ фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 3827 таси аёл, 169 таси бола, 209 нафари эркак.

Мурожаат қилганларнинг 1347 таси руҳий, 845 таси жисмоний, 23 таси жинсий, 394 таси иқтисодий, 1596 таси бошқа масалаларда зўравонлик ҳолатларидан шикоят қилган.

Президент қарори билан хотин-қизлар реабилитация марказлари оптималлаштирилиб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурига ўтказилади. Эндиликда улар давлат муассаси сифатида фаолият кўрсатади. 1 та Республика маркази, 14 та вилоят маркази ва 14 та намунавий минтақалараро марказ, жами 29 та аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ташкил этилади.

Марказлар давлат томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг