Кучли шамол вақтида қандай чоралар кўриш керак?
«Ўзгидромет» маркази пойтахтда кучли момақалдироқ билан ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида ахборот берганди.
Айни дамда пойтахтда ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда.
ФВВ бундай об-ҳаво шароитида талаб этиладиган эҳтиёт чоралари бўйича маълум берди. Жумладан:
- эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
- электр ва газ воситаларини ўчириш;
- кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
- шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
- бузилган биноларга кирмаслик, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яширинмаслик;
- кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter