«Коронавирус эффекти»: Ўзбекистон дорихоналарида ниқоблар нархи қимматлади

Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Ўзбекистон дорихоналарда сотилаётган ниқоблар нархини ўрганди.
Коронавирус бўйича хабарлар тарқалгандан сўнг ниқобларнинг нархини автоматик тарзда кўтарилган.
Тошкент шаҳрида аллақачон ниқоб етишмовчилиги бор, бу 60 фоиз дорихоналарни ташкил қилади. Бори ҳам 1000 сўмдан 5000 сўмгача.
Тошкент вилоятининг 60 фоиз дорихонасида 1500-2000 дан сўмгача ниқоблар сотилади.
Наманган вилоятининг 50 фоиз дорихонасида эса 2000 сўмдан сотиляпти.
Фарғона вилоятида эса бу кўрсаткич 50 фоиз дорихоналарда 1000 сўмни ташкил қилмоқда.
Aндижон вилоятида деярли 100 фоиз дорихоналарнинг нархи 1000 дан 1500 сўмгача.
Хоразм вилоятида ўртача кўрсаткич 1500 сўм, аммо 70 фоиз дорихоналарда ниқоб етишмовчилиги мавжуд.
Қарши шаҳрида эса деярли 90 фоиз дорихонада ниқоб йўқ. Бор бўлса ҳам 1500 сўмдан.
Навоий вилоятининг 70 фоиз дорихонасида умуман ниқоб йўқ.
Сирдарё вилояти: 85-90 фоиз дорихонада ниқоб тугаган, нархи эса 1000 дан 1200 гача.
Бухоро вилояти дорихонасининг 70 фоиз дорихонасида 1.500 дан 2000 гача ниқоблар сотилмоқда, 30 фоизида эса 1000 сўмдан сотилмоқда.
Жиззах вилоятидаги ниқоблар нархи 500 дан 5000 сўмгача.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter