Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келгуси ҳафтада ҳарорат яна пасаяди

Келгуси ҳафтада ҳарорат яна пасаяди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» 21-23 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 22-23 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +2...+7, кундузи +12...+17; 22-23 октябрда кечаси +0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +17...+22; 22 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +15...+20, 23 октябрда кечаси +8...+13; кундузи +12...+17 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22-23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +10...+15, кундузи +20...+25; 22 октябрда кечаси +8...+13, кундузи +15...+20, 23 октябрда кечаси +8...+13; кундузи +12...+17 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22-23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 22 октябрда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15, кундузи 21 октябрда +20...+25; 22 октябрда +17...+22, 23 октябрда +15...+20 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 21-22 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи 21 октябрда +21...+26, 22 октябрда +17...+22, 23 октябрда +12...+17 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 22-23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 23 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +7...+12, кундузи +13...+18; 22 октябрда кечаси +5...+10, кундузи +10...+15, 23 октябрда кечаси +3...+8, кундузи +6...+11 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг