Каттақўрғонлик 80 ёшли чол томорқадан 100 миллион сўм даромад олди
Каттақўрғонлик 80 ёшли Зубайдулла Мирзаев ота ўз томорқасидан бир йилда 100 миллион сўм даромад кўрмоқда. Бу ҳақда «O‘zLiDeP» сайтида хабар берилган.
Отахонни кишлоқ аҳли «Деҳқончиликнинг пири» дейишади. Унинг маҳаллада шогирдлари талайгина. Ҳозирда отахон 8 сотихлик томорқасида гилос ва бодринг етиштириб келмоқда.
65 йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланаман. Кетмон чопиш, далада меҳнат қилиш севимли машғулотим, – дейди Зубайдулла ота. – Чунки деҳқончилик орқасидан йилига 100 миллион сўмга яқин даромад кўрамиз. Тўй-томошаларим, иморатларим, рўзғоримнинг фаровонлиги ҳаммаси меҳнатнинг орқасидан. Мана шу 8 сотихлик еримиздан ҳам йилига 2 маротаба ҳосил оламан. Гилосларим алоҳида даромад манбаи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter