Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Каттақўрғонда номаълум заҳарланишдан бир оиланинг уч фарзанди ҳалок бўлди

Каттақўрғонда номаълум заҳарланишдан бир оиланинг уч фарзанди ҳалок бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани «Гўзал» маҳалла фуқаролар йиғини Қозоқовул қишлоғида бир оиланинг беш нафар аъзоси келиб чиқиши номаълум бўлган заҳарланиш оқибатида жабрланган, оиланинг уч фарзанди вафот этган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб, Kun.uz хабар берди.

Номаълум этиологияли заҳарланиш билан зарарланган оиланинг вояга етмаган уч нафар аъзоси — икки нафар қиз, бир нафар ўғил бола — С.П. (ўғил бола, 8 ёш), М.П. (қиз бола, 4 ёш), Ш.П. (қиз бола, 2 ёшга тўлмаган) воқеа содир бўлган пайтда вафот этган. Оила бошлиқларининг (Д.Ж. 34 ёшда, оила бекаси С.Ж. 28 ёшда) аҳволи эса оғир.

Қайд этилишича, ҳозирда тегишли органлар томонидан ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Барча тафсилотлар очиқлангач, қўшимча маълумотлар берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг