Карантинда дориларни қиммат сотаётган дорихоналарга чора кўриладими?
АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан келган долзарб саволларга жавоб берилди.
Юртимизда карантин эълон қилиниши билан баъзи дорихоналарда дори воситаларининг нархи сезиларли даражада ошиб кетди. Уларга нисбатан таъсир чоралари мавжудми?
Дорихоналарда нархларнинг кескин ошиб кетишида белгиланган қоидаларнинг бузилиши аниқланганида ушбу ҳолат савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, дея баҳоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддасига асосан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter