Кадастр идораси ходимлари учун уй-жойлар қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 июндаги қарори билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими ходимлари учун узоқ муддатли ипотека кредитларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Дастурга мувофиқ 2018-2019-йилларда жами 335 та уйлар қурилиб, уларни қуриш қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида шаҳарларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига яқин жойлашган ҳудудларда 0,06 гектар, арзон турдаги уй-жойлар учун 0,02 гектар ҳамда икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй-жойлар 0, 04 гектар ер майдонида амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ «Қишлоққурилишбанк» АТБ ва бошқа тижорат банкларига уй-жойлар қурилиши учун 3 йиллик имтиёзли даврини инобатга олган ҳолда 15 йил муддатга қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида ипотека кредитлари бериш тавсия этилди.
Уй-жойлар сотиб солиш учун бошланғич бадал 0,06 гектар ер майдонидаги уй-жойлар ва 0,04 гектар ер майдонидаги арзон турдаги икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй-жойлар учун – 25 фоиз, 0,02 гектар ер майдонидаги арзон уй-жойлар учун эса 15 фоизни ташкил қилади.
Шу муносабат билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасига 10 кун муддатда уй-жойга ёки турар жой шароитини яхшилашга муҳтож ходимларга уй-жой бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қайта ишлаш комплекси раҳбари билан келишган ҳолда тасдиқлаш топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter