Журналистлар кўчада қолмасин — Шавкат Мирзиёев
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга йўл олгани хабар берилганди.
Президент Uzbekistan GTL заводига вертолётда етиб келди ва очилиш маросимидан аввал мутасаддилар тақдимоти билан танишди.
— Ҳар бир кон бу Худонинг бизга берган марҳамати, неъмати, имконияти. Бу имкониятдан фойдаланганда Худодан қўрқиб, бандасидан уялиб, пок бўлиб иш олиб борилса, илм ва инновация бирлаштирилса, натижа кутилганидан ҳам зиёд бўлади. Бу мажмуа салоҳияти кўзланганидан 2-3 баравар кўпроқ. АҚШ, Канада, Россиядан ҳамкорлар келяпти бизга. Улар потенциални юқори баҳолаяпти, ишоняпти. Ҳамкорлар билан инновацион технология бўйича иш олиб боришимиз зарур.
Менга февраль ойида тақдимот қиласизлар (мутасаддиларга қарата). Кафолатланган хомашё керак бу мажмуага. Худо хоҳласа, 2022 йил 1 март куни мажмуа тўлиқ режимга ўтади. Ҳар бир кун ғанимат. Биз халқ манфаати учун ҳар бир кунни ғанимат билиб, ишлашимиз, тезроқ тўлиқ қувват иш режимига ўтишимиз керак,—деди президент.
Шавкат Мирзиёев доимгидек теварак-атрофга диққатли эканини кўрсатди. Тақдимотга киришдан аввал 5-7 дақиқа кўчада журналистлар билан суҳбат бўлди. Қишнинг куни, совуққина. Тақдимотга кириши билан Президент айтди:
— Аёлларимиз, журналистларимиз кўчада қолишмасин. Иссиққа киришсин.
Президентнинг Қашқадарё сафари давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter