Журналистда махфий йўл билан ахборот олиш ҳуқуқи бор
Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодекси қабул қилинди. Кодекснинг тўлиқ матни ЎзАда эълон қилинди.
Қайд этилишича, Кодекс журналистлар ва барча оммавий ахборот воситалари ходимлари ўз касб мажбуриятларини бажаришда риоя этиши шарт бўлган маънавий-ахлоқий йўналишларни белгилайди.
Кодексда ахборот манбаи ва унинг махфийлиги ҳақида ҳам сўз борган. Унга кўра, журналист жисмоний ёки юридик шахсларнинг ахборот тақдим этишни рад этиш ёки тақдим этишдан тийилиш ҳуқуқини тан олади.
Журналист ахборот манбаининг рухсатисиз маълумотларни ошкор қилмаслиги, ахборотдан ғаразли ёхуд учинчи шахс манфаатларини кўзлаб фойдаланмайди.
Журналист махфий йўл билан олинган ахборот манбаига нисбатан касб сирини сақлайди. Журналистдан ахборот манбани ошкор этишга мажбурлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter