Журналист Комилжон Шамсиддиновнинг «Artel» билан боғлиқ муаммоси ижобий ҳал бўлди
Яқинда «Xabar.uz»да журналист Комилжон Шамсиддиновнинг «Artel» компанияси билан боғлиқ шикоятини эълон қилган эдик. Журналистнинг маълум қилишича «Artel» компанияси вакиллари у билан алоқага чиққан ва муаммони ижобий ҳал этган.
«Кеча компания вакиллари келишди ҳамда адолат ҳаққи-ҳурмати айтиш лозим — сервис хизмати билан боғлиқ бўлган бизнинг масала ижобий ҳал этилди. Албатта, компания раҳбариятининг масалага бефарқ бўлмагани, унга оператив ечим топишга интилиши, муаммони тан олиб, узрини баён этиши – қувонарли. Жамиятимиздаги омма фикрига бўлган эътиборнинг ошаётгани, матбуот қудратга айланиб бораётгани, эркин сўзга қулоқ берилаётгани эса – икки карра қувончли. Ҳарҳолда, ўзим билан боғлиқ бўлган мана шу мисолда бунга ишондим. Ишонинг, шу йўсинда кетса, яқин келажакда — жамиятга ҳам, унинг аъзоларига ҳам яхши бўлади», — деб ёзди журналист ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter