Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ трансёғларни бутунлай тақиқлашга чақирди

ЖССТ трансёғларни бутунлай тақиқлашга чақирди

Саноат йўли билан ишлаб чиқариладиган трансёғлар ҳали-ҳануз озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашда кенг қўлланилмоқда. Бу эса Ер юзида яшовчи саккиз миллиарддан зиёд аҳолининг бешдан бир қисми саломатлигига жиддий хавф соляпти.

ЖССТга кўра, йилига ярим миллион одамнинг юрак-қон томир касалликлари оқибатида эрта ҳаётдан кўз юмишига айнан шундай зарарли ингредиентлар сабаб бўлмоқда.

Шу боис Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда 2021 йилдан бошлаб фақат 100 грамм ёғ таркибида 2 граммдан кам трансёғлар бўлган маҳсулотлар савдосига рухсат берилган.

Данияда эса саноат йўли билан тайёрланадиган трансёғларга 20 йил олдин кескин чекловлар жорий этилган. Шу туфайли ҳозир ушбу давлатда юрак-қон томир касалликларига чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада камайган.

«Трансёғлар инсон ўлимига сабаб бўлувчи заҳарли моддалардир, — дейди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус. — Шундай экан, уларнинг истеъмолини бутунлай тақиқлаш вақти келди. Бу борада ҳукуматларни кескин чоралар кўришга чақирамиз».

Таҳлилларга кўра, трансёғларни кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарли. У липометаболик касалликлар ривожланиш хавфини оширади. Бундан ташқари, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, маргарин, «фаст-фуд», ярим тайёр егуликлар, нон ва нон маҳсулотлари, қандолатлар ҳамда қовурилган картошка фриси таркибида трансёғлар кўп миқдорда учрайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг