Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди
Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари - «Ўзатом» агентлиги бош директори лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолаган.
Жўрабек Мирзамаҳмудов 2019 йилнинг февраль ойи ўрталарида энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. Шу билан бирга у Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори лавозимида ҳам ишлаб келаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter