Жомбой тумани «тўртлиги» ҳам ишдан олинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вилоят, туман ва шаҳар секторлар раҳбарлари, вилоят фаоллари билан учрашуви ўтказилди.
Унда вилоятда амалга оширилаётган ишлар, секторлар фаолияти танқидий таҳлил этилди, деб хабар бермоқда «Zarnews.uz».
Мажлис якунлари бўйича Жомбой тумани ҳокими Умид Назаров, уч сектор раҳбарлари – туман прокурори, ички ишлар бўлими ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам ишдан олинган.
Аввалроқ Самарқанд тумани «тўртлиги» ҳам ишдан олингани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter