Жиззах вилоятига ҳоким тасдиқланди
Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шавкат Шариповнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда депутат Шукуров Парда Шукурович халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.
Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Маслаҳатлашувда Президент томонидан Жиззах вилояти ҳокими лавозимига Салиев Эргаш Алибекович номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.
Салиев Эргаш Алибекович Жиззах вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter