Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахтда жамоат транспорти нархи ошадими? Мутасаддилар изоҳи

Пойтахтда жамоат транспорти нархи ошадими? Мутасаддилар изоҳи

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент метросига уюштирилган пресс-тур давомида транспорт соҳаси мутасаддилари жамоат транспорти тўлови нархи ошиши масаласига ҳам изоҳ бериб ўтишди. 

Транспорт бошқармаси маълумотига кўра, яқин орада жорий тўлов (1400 сўм)ни ўзгартириш масаласи кутилмаяпти. Мазкур тўлов миқдори сўнгги марта 2019 йил 15 август куни ўзгарганди. 

Шунингдек, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ўз чиқишларидан бирида йўловчилар юрган бекати сони кўплигидан келиб чиқиб пул тўлаши амалиёти йўлга қўйилиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. 

Вазирлик расмийси изоҳига кўра, мазкур масала бўйича 3 ой синов ўтказиш кўзда тутилган. Унда йўловчиларнинг ўртача йўл босиш масофаси ўрганилади. Шунга қараб табақалаштирилган тўлов тизими яратилади. Ўрганиш ишлари жорий йил июнь ойидан бошланади. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг