Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамоат намозларини очиқ ҳавода адо этиш тавсия этилди

Жамоат намозларини очиқ ҳавода адо этиш тавсия этилди

Фото:«Xabar.uz»

Коронавирус инфекцияси тарқалиши кучайиши сабаб Республика махсус комиссияси томонидан янги чоралар жорий этилмоқда. Жумладан:

- кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

- 65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

- Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг