Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга маслаҳатчи тайинланди

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга маслаҳатчи тайинланди

Президентнинг 2018 йил 17 августдаги «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилганди.

Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Каланов Рустам Абдуҳакимович ушбу лавозимга тайинланган. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Р.Калонов 2017 йилдан 2020 йилгача «Нуроний» жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, 2020 йилдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг