Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг учта тумани ҳокимига «ҳайфсан» берди
Пойтахтдаги учта туманнинг ҳокимларига «ҳайфсан» берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли фармойиши 16 сентябрь куни қабул қилинган. Бу ҳақда E-Qaror порталида эълон қилинган фармойишга таяниб «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашевга, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовга ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иногамовга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.
Ушбу ҳокимларга «ҳайфсан» берилишининг сабаби 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари эканлиги кўрсатилган.
Давлат статистика қўмитасининг юқоридаги маълумотларига кўра, январь-июнь ойларида Юнусобод, Янги Ҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларида физик ҳажм индекси кескин пасайган.
Маълумот учун, 2020 йилнинг август ойида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев, Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов, Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайховларга нисбатан «ҳайфсан» интизомий чораси қўлланилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter