Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши эмланди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши эмланди

Видеодан скриншот. 

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинасининг иккинчи дозасини қабул қилди. 

Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги томонидан тайёрланган видеолавҳада маълумот берилган. 

«Коронавирус юқтирган, шифохоналарда ётганлар билан суҳбатлашяпмиз, улар вакцина олганда касаллик енгил ўтишини айтишмоқда. Ўзим ҳар йили гриппга қарши вакцинани пуллик бўлсада, сотиб олиб қабул қилардим. 

Бошқа фуқароларимизга ҳам вакцина олиш тавсия этаман»,—дейди ҳоким видеода. 

Аввалроқ, Ортиқхўжаев ковид-марказлардан бирига боргани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг