«Иссиқ об-ҳаво сақланиб туради» — Ўзгидромет

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Кундуз кунлари ҳаво 35-40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42 даражагача исийди.
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1 август куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
31 июл ва 1 августда шимолда ва чўл ҳудудларда, 3-4 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Кейинги дам олиш кунлари эса ҳарорат фони бироз пасайиши кутилмоқда, кундузги ҳарорат 33-38 даража атрофида бўлади.
Пойтахтимизда: ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-6 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 8-10 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 31 июл-4 августда 38-40 даража атрофида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter