Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исроил Ливанга ҳарбий зарбалар берди ва ўз ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилди

Исроил мудофаа вазири Ёав Галант мамлакатда 48 соатлик фавқулодда ҳолат жорий этилганини маълум қилди, деб ёзади Times of Israel. Бунга сабаб Исроил ҳарбийларининг 25 август куни эрталаб Ливандаги Ҳизбуллоҳ марраларига ҳужумлари бўлган.

BBC рус хизматига кўра, ҳарбийлар Ҳизбуллоҳ Исроилга ракета учиришга ҳозирлик кўраётганини ва зарбалар аслида ҳужум олдини олиш бўлганини даъво қилмоқда.

Ҳизбуллоҳ, шунингдек, Исроилга қарши кенг кўламли ҳужум уюштирганини айтди - бу ҳаракатнинг Байрутда ҳарбий қанот қўмондони яқинда ўлдирилганига «дастлабки жавоб»дир. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг